15:20 / 11.04.2020
6 031

Олимлар карантин қачонгача давом этиши кераклигини маълум қилди

Олимлар карантин қачонгача давом этиши кераклигини маълум қилди
Фото: The Guardian
Карантин чоралари коронавирусга қарши вакцина топилмагунига қадар давом этиши керак, деб ёзади The Guardian.
Гонконг университети олимлари Хитой қатъий карантин чора-тадбирлари сабаб эпидемиянинг биринчи тўлқинини назорат остига олишга муваффақ бўлгани ҳақида огоҳлантиради. Бироқ, таъкидланишича, ҳозирда мамлакатда COVID-19 билан янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, карантин чораларини секин-асталик билан камайтириб, мамлакатда вирус тарқалишини назорат қилувчи мавжуд воситаларни ишга солиш керак. Буни коронавирусга қарши вакцина топилмагунига қадар амалга ошириш лозим.

Шунингдек, хориждан вирусни «олиб кириш» эҳтимолини ҳамда мамлакатни керакли ресурслар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлаш аҳамиятини унутмаслик лозим.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда ўтган бир суткада коронавирусга чалиниш бўйича 42 та янги ҳолат қайд этилган, бир киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар карантин қачонгача давом этиши кераклигини маълум қилди