YouTube’даги Barcroft Cars канали муаллифлари Shelby Mustang GT350 ва дон йиғишга мўлжалланган Fahr М44 комбайни ўртасида пойга уюштирди. Бир қарашда қишлоқ хўжалиги техникаси ютқазиши табиийдек туюлса-да, уни V8 твин-турбо двигатели ҳаракатга келтиришини унутмаслик керак, деб хабар беради Motor.
Суперкомбайнни финлар уч йил олдин яратган бўлиб, кейинчалик у норвегиялик Харальд Борнинг қўлига тушиб қолган. Ундаги энг катта ўзгариш — 1976 йилда ишлаб чиқарилган Cadillac Eldorado’нинг 500 от кучига эга V8 двигателининг ўрнатилганлигида. Бу каби мотор ва уч диапазонли автомат тизим билан Fahr М44 4 мил масофани (402 метр) 14,1 сонияда босиб ўтади ва соатига 155 километр тезликка қадар чиқа олади.
Унинг рақиби эса 1968 йилда ишлаб чиқарилган Shelby Mustang GT350 бўлиб, машинага 250 кучга эга 5,0 литрли Windsor V8 двигатели ўрнатилган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди