12:50 / 12.04.2020
2 725

Беларусда коронавирус билан касалланган тиббиёт ходимлари сони 301 нафарга етди

Беларусда коронавирус билан касалланган тиббиёт ходимлари сони 301 нафарга етди
Фото: «ТАСС»
Беларусда янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган тиббиёт ходимлари сони 301 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Владимир Караникка таяниб, «РБК»га таяниб Дарё хабар берди.

Караникнинг сўзларига кўра, касалликка чалинган тиббиёт ходимларининг аксарияти Минскда, шунингдек, Минск ва Витебск вилоятларида. Вазирнинг таъкидлашича, касаллик тиббиёт ходимларининг кўп қисмида белгиларсиз ўтмоқда, уларнинг ҳеч бири сунъий нафас олдириш аппаратига уланмаган.

Беларус Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан буён 2226 кишида COVID-19 аниқланган бўлиб, 23 киши вафот этган. Ўтган бир сутканинг ўзида 245 кишида коронавирус аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг республикадаги миссияси раҳбарининг сўзларига кўра, Беларусда касаллар сони кескин ортиб кетиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Беларус «коронавирус тарқалиши эволюциясида янги босқичга ўтмоқда». Шу сабабли у мамлакат ҳукуматини инфекция тарқалишини камайтириш мақсадида қўшимча чоралар кўришга чақирди.

Караникнинг сўзларига кўра, мамлакатда карантин каби кескин чеклов чораларини жорий этиш учун аниқ мезонлар мавжуд эмас. «Агарда биз ижтимоий масофаланишни ташкиллаштира олсак, у ҳолда буни амалга оширишимиз даркор. Ва бу биринчи навбатда барчамизга боғлиқ: тавсияларга қандай амал қилишимизга боғлиқ», — дейди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусда коронавирус билан касалланган тиббиёт ходимлари сони 301 нафарга етди