19:30 / 12.04.2020
4 145

Эпидемиолог Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши эҳтимолини баҳолади

Эпидемиолог Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши эҳтимолини баҳолади
Фото: AP Photo
Хитойда коронавирус инфекциясининг кенг кўламли иккинчи тўлқини касалликнинг бошқа давлатлардан кириб келиши ҳисобига содир бўлиш эҳтимоли жуда кам. Бу ҳақда мамлакат бош эпидемиологи Чжун Наньшанга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Экспертнинг маълум қилишича, вируснинг Европа мамлакатлари, Америка ва ҳатто Жануби-шарқий Америкадан кириб келиши ва тарқалиши хавфи мавжуд, чунки ушбу минтақалардан келган беморларнинг вирулентлиги (касалликни юқтириш) жуда юқори, айниқса, белгилари намоён бўлаётган беморларда.

«Касаллик яна авж оладими, яъни бирор маҳаллий ёки ундан каттароқ миқёсда бўладими, масалан, оилада, мактабда ёки бир гуруҳ одамларда, ўйлашимча, бундайин эҳтимол жуда паст. Хитойда, ҳар бир алоҳида турар жой майдонида ва уйнинг даражасига қадар жуда қаттиқ профилактика чоралари кўрилмоқда», — дейди эксперт.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, Хитойда барча ниқоб тақиб юрибди, мулоқот вақтида масофага риоя қилмоқда, бундан ташқари, бирор кишининг тана ҳарорати кўтарилса ёки бошқа белгилар пайдо бўлса, тезкорлик билан маълум қилиниб, изоляцияга олиняпти.

«Шу сабабли бундай шароитда касалликнинг тарқалиш эҳтимоли жуда паст, лекин, албатта, хавф бор», — дея таъкидлайди Чжун Наньшань.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда пандемия бошланганидан буён 81 953 кишида коронавирус аниқланган, жами 3339 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эпидемиолог Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши эҳтимолини баҳолади