
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиқди. Бу ҳақда Downing Street’га асосланиб Sky News хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, бош вазир касалхонадан чиққанига қарамай, ҳали ишга киришмайди. У шаҳар ташқарисидаги Чекерс қароргоҳида шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттиради.
«Бош вазир касалхонадан Чекерс қароргоҳига ўтказилди. Шифокорлар тавсиясига кўра у ҳозирча ишга киришмайдиган бўлди. Бош вазир Сент Томас касалхонасидаги ҳаммага миннатдорчилик билдириб, вирус юқтирганларнинг барчасига саломатлик тилаб қолади», деб Downing Street баёнотидан иқтибос келтирган Sky News.
Маълумот учун, Борис Жонсон ўзида коронавирус аниқлангани ҳақида 27 март куни твиттердаги саҳифасида маълум қилган ва касаллик аломатлари ўтиб кетавермагач, 6 апрель куни Лондондаги Сент Томас касалхонасига ётқизилганди. Уч кун давомида жонлантириш бўлимида даволанган Жонсон 10 апрель куни оддий палатага ўтказилганди.
Айни вақтда ҳукуматни ташқи ишлар вазири Доминик Рааб вақтинчаликка бошқариб турибди.
Аввалроқ Жонсон ҳаёти учун шифокорлардан қарздор экани ҳақида айтиб ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар