
Фото: EPA / STR / POOL / ТАСС
Украина президенти Владимир Зеленский коронавирусга қарши биринчи бўлиб вакцина яратган украиналик олимга 1 млн доллар беришни ваъда қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош санитар шифокори Виктор Ляшко маълум қилди.
«Сизга бир сирни очаман. Президент мендан академикларимизга хат ёзишимни сўради ва кимки вакцина ёки дори ихтиро қилса камида миллион доллар беришни ваъда қилди», — деди Ляшко.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Украинада ҳафтасига 30 мингта тест ўтказилмоқда, яқин кунларда бу рақамни 80 мингтагача етказиш режалаштирилган.
Украина соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2,7 мингдан ортиқ, улардан 83 нафари вафот этган, 89 киши соғайган.
Ҳозирча дунёда коронавирусга қарши дори топилмади: қатор мамлакатларда тадқиқотлар ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар