date
views 4 104

Вирус нинзага ўхшайди: организмда яширинган ҳолда кўпаяди

Вирус нинзага ўхшайди: организмда яширинган ҳолда кўпаяди
Фото: «Zen.yandex.com»
Гонконглик олимлар хулосасига кўра, COVID-19 инфекцияси SARS пневмонияси тарқалишига сабаб бўлган вирус штаммига қараганда уч баравар кўп патоген ишлаб чиқаради, устига-устак, янги коронавирус яхшироқ «беркинади», деб ёзади «South China Morning Post» газетасига таяниб "Хабар" нашри.

Олимлар коронавирусни юқтирган олти нафар беморнинг ўпка тўқимаси намуналарини таҳлил қилишди. Натижага кўра, COVID-19 вируси 48 соат ичида SARS вирусига қараганда 3,2 баравар кўп патоген ишлаб чиқарган. Шунингдек, янги коронавирус иммун ва яллиғланувчи реакцияларни секинроқ чақирган, бу эса уни аниқлашни қийинлаштиради.

«Вирус нинзага ўхшайди, у яллиғланиш реакцияси ва интерферон даражаси паст бўлган организм ичида кўпаяди», — дейди олимлардан бири.
Нашрнинг таъкидлашича, касаллик белгиларининг йўқлиги ёки биргина енгил аломатлар бутун дунёда коронавирусни тўхтатиб қолишни қийинлаштиряпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вирус нинзага ўхшайди: организмда яширинган ҳолда кўпаяди