date
views 2 527

Песков ҳозир Путинга жонли мулоқот етишмаётганини маълум қилди

Песков ҳозир Путинга жонли мулоқот етишмаётганини маълум қилди
Коронавирус пандемияси туфайли чекловлар шароитида Владимир Путинга жонли мулоқот етишмаяпти. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Россия-1” телеканалидаги “Москва. Кремль. Путин” кўрсатувида маълум қилди.

Ишинчим комилки, зерикмоқда. Унинг учун одамлар билан мулоқот қилиш унинг ишидаги мутлақо устуворликдир. У айнан ундан воқеликни тушунади”, - деди Песков.

Шу билан бирга, Песков тўғридан-тўғри мулоқот қилишнинг имкони йўқлиги Путиннинг иш жадвали суръатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаётганини қўшимча қилди. Путин оддий кунларга қараганда, янада ғайрат билан ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида 30 апрелга қадар дам олиш куни деб эълон қилган эди. Россиянинг барча минтақаларида ўзини яккалаш ҳаёт тарзи жорий этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков ҳозир Путинга жонли мулоқот етишмаётганини маълум қилди