14:41 / 13.04.2020
4 683

Вирусолог: «Коронавирус биз билан абадий қолади, худди грипп каби»

Вирусолог: «Коронавирус биз билан абадий қолади, худди грипп каби»
Фото: iz.com.ua
Россия Фанлар Академияси академиги, Сеченов университетининг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири Виталий Зверев коронавирусдан қўрқмаслик лозим деб ҳисобламоқда.

Карантин бир неча ҳафталардан бери давом этяпти. Миллионлаб одамлар ўз яқинларининг соғлиғидан хавотирда. Энг асосий савол – бу қачон тугайди? Қачон биз маккор коронавирусни енгиб ўтамиз? «КП» Радиоси бу саволни академик Виталий Зверевга берди.

«Вирусни енгиш – муаммонинг тўлиқ ечими эмас. Чунки у инсоният популяциясида сақланиб қолади», - деди академик.

«Унинг инсоният популяциясини тўлиқ тарк этади дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Вируслар билан йиллар давомида курашяпмиз, аммо фақат биттасини тўлиқ енгиб ўтганмиз – табиий чечакни. Бунинг учун дунё ҳамжамияти бирлашди ва яхши вакцина ихтиро қилди. Энди табиий чечак ҳеч қачон қайтмайди, чунки у билан хасталанган одамлар йўқ. Коронавирусга келадиган бўлсак, уни даволашга дори ҳам, унга қарши вакцина ҳам йўқ, демак ундан тўлиқ халос бўлишнинг иложи йўқ.

Коронавирусни инсоният тарихидаги бошқа респиратор вируслар: грипп, аденовирус, ресиратор-синцитиал вирус ва риновируслар билан таққослаш мумкин. Инсоният популяциясида 4та коронавирус бор эди, энди улар 5та бўлди. Бундан қўрқиш ва ваҳимага тушиш керак эмас. Аммо эпидемияга қарши курашиш, инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш шарт.

Коронавирус – бу табиий чечак вируси эмас, ҳатто, оғирлиги жиҳатидан гриппга ҳам тенглаштириб бўлмайди. Коронавирус туфайли инсоният популяцияси ҳалокатга юз тутмайди. Одамлар бу вирусга қарши иммунитет орттиради. Аммо аҳолининг 70 фоизи касалланади. Асосан енгил шаклда. Баъзиларда касаллик аломатлари умуман намоён бўлмайди.

Келажакда воқеалар ривожининг қандай бўлиши бу касалликка қарши иммунитетнинг турига боғлиқ. Агар иммунитет қисқа муддатли бўлса, эпидемиялар тез-тез такрорланади. Агар узоқ муддатли бўлса, эпидемия ҳам узоқ муддатга чекинади.

Демак, ҳамма касалланадими? Ҳамма эмас, аҳолининг тахминан 70 фоизи. Муҳими – бу жараён узоқ вақтга чўзилиши керак. Шунда тиббиёт муассасалари махсус парваришга муҳтож беморларнинг жуда катта оқимига дуч келмайди».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вирусолог: «Коронавирус биз билан абадий қолади, худди грипп каби»