16:24 / 13.04.2020
2 747

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 млн 854 мингдан ошди

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 млн 854 мингдан ошди
Фото: EPA/Vostock-photo
13 апрель соат 14.30 ҳолатига дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 млн 854 минг 464 кишига етди, қурбонлар сони 114 минг 331 кишини ташкил этди. Бу ҳақда инфекция тарқалиши билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилаётган Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Касаллик юқтириш ва ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда: мамлакатда 22 109 киши вафот этган, касалликка чалинганлар сони 557 минг 590 кишини ташкил этмоқда.

Испанияда беморлар сони 166 минг 831тага, вафот этганлар сони 17209тага, Италияда 156 минг 363тага (вафот этганлар (19 минг 899 киши), Францияда - 133 минг 672тага (14 минг 412 киши вафот этди), Германияда 127 минг 854тага (3022 киши вафот этган) етди.

Хитойда бир сутка ичида касаллик юқтириш билан боғлиқ 108та янги ҳолат қайд этилди, 98 киши четдан келганлар, 10 киши мамлакат ичида касалликка чалинган.
Мамлакатда 2019 йил декабрдан буён 3341 киши вафот этган, касалликка чалинганлар сони 83 минг 105 кишини ташкил этмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 млн 854 мингдан ошди