date
views 2 876

Эрон коронавирусга қарши курашда АҚШга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди

Эрон коронавирусга қарши курашда АҚШга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди
Фото: Reuters
Эрон жаҳон ҳамжамиятининг хавфсизлиги сиёсий бўлинишлардан устун тургани сабаб АҚШ билан ўртасидаги душманлик муносабатига қарамай, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда Америка халқига ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий «Известия» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Аввалроқ Эрон жаҳон ҳамжамиятидан АҚШни Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилишга чақиришни сўраган эди.

«Аслида, коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва касалликнинг олдини олиш — бу бутун инсониятни ҳимоя қилишдир. Ушбу вирус чегара билмагани сабаб унга қарши курашиш учун барча давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш керак. Эрон ўзига нисбатан қаттиқ, ноқонуний ва ноинсоний сакциялар жорий этган АҚШ халқига ҳам коронавирусга қарши курашда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди», — дейди дипломат.

Шунингдек, элчининг айтишича, тиббий ниқоблар, сунъий нафас олдириш аппаратлари, ташхис қўювчи тест-тизмларга муҳтож бўлган Эронга бир қатор давлатлар, хусусан, Россия ҳам ёрдам кўрсатган. Жалолийнинг таъкидлашича, АҚШ томонидан аввалроқ таклиф қилинган ёрдам — сиёсий характерга эга.

«АҚШнинг ушбу масалага ёндашуви мутлақо сиёсий. Вашингтоннинг нияти яхши бўлганида америкаликлар Эронга ва бошқа давлатларга нисбатан шафқатсиз бир томонлама санкцияларни бекор қилган бўларди. Айрим давлатларнинг расмийлари, жумладан, Россия, Хитой ва ҳатто Европа Иттифоқи, шунингдек, БМТ бош котиби ушбу санкцияларни бекор қилишга чақирди, бироқ АҚШ ўзини худди ҳеч нарсага алоқаси йўқдек тутмоқда», — дейди элчи.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 71 минг кишидан ошган, АҚШда эса ушбу кўрсаткич — 557 минг кишидан ошиб кетди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон коронавирусга қарши курашда АҚШга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди