Коронавирус касаллиги (COVID-19) қайд этилмаган мамлакатлар номлари эълон қилинди.
Коронавирус эпидемияси 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Ухань шаҳридан бошланган. Орадан кўп ўтмай вирус шиддат билан бошқа мамлакатларга ҳам тарқашни бошлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияга айланганини 11 март куни расман тасдиқлади. Ҳозирга келиб дунё бўйича 1,8 миллион киши шу вирусни юқтирган, қурбонлар сони 114 мингдан ошди.
Коронавирус ҳужумидан деярли ҳеч бир давлат четда қолмади, аммо истисонлар ҳам йўқ эмас, айрим мамлакатларда коронавирус расман қайд этилмаган.
Булар:
Туркманистон;
Тожикистон;
КХДР;
Жанубий Судан;
Лесото (Жанубий Африка);
Комор ороллари (Шарқий Африка);
Сан-Томе ва Принсипи (Экваториал Африка);
Тинч океанининг турли қисмларида жойлашган митти мамлакатлар — Кирибати, Маршалл ороллари, Науру, Палау, Тонга, Тувалу, Вануату, Соломон ороллари;
Микронезия (Океания);
Самоа (Полинезия).
«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси энг кўп АҚШда қайд этилган — 560 мингдан ортиқ, вафот этганлар қарийб 22 минг нафар, тузалиб кетганлар 32 мингдан зиёд.
Ғарбий Европа ҳам коронавирус энг кўп тарқаган минтақа бўлиб қолмоқда: Испанияда 166 минг, Италияда 156 минг, Францияда 132 минг, Германияда 127 минг киши коронавирус билан касалланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди
Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда?
Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади
Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди
Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
“Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото)
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди