21:53 / 13.04.2020
3 340

Лукашенко: «Беларусда ҳеч ким коронавирусдан ўлмайди»

Лукашенко: «Беларусда ҳеч ким коронавирусдан ўлмайди»
Фото: «РИА Новости»
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда ҳеч ким COVID-19 коронавирус инфекциясидан ўлмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда RTга таяниб "Хабар" нашри.

«Мамлакатимизда ҳеч ким коронавирусдан ўлмайди. Мен буни очиқчасига айтяпман. Бу фақат ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқарган хулосам эмас... Одамларни қутқариш учун дорилар жамламасини топдик. Шунинг учун ҳар бир инсон учун нафақат курашамиз, балки жанг қиламиз. Агар ўша инсон тақдирига қўл силтаб қўймаган бўлса, у албатта тузалади», — Беларусь президентининг матбуот хизмати Лукашенкодан ана шу иқтибосни келтирди.

Лукашенко, қолаверса, мамлакатда биронта одам коронавирусдан ўлмаганини ҳам айтди.
«Улар ҳар хир сурункали хасталиклардан ўлишди... Юрак-қон томир етишмовчилиги, ўпка-нафас етишмовчилиги. Ҳаммаси бирга. Қандли диабет ҳам бор. Яна мен номини ўқий олмайдиган ташхислар ҳам бор. Булар қаторига коронавирус қўшиляпти», — таъкидлаган Лукашенко.

Беларусь раҳбарининг фикрича, касалхоналардаги айрим беморлар ҳаёт учун курашмаяпти...
«Worldometers» маълумотига кўра, Беларусда коронавирус касаллиги оқибатида вафот этганлар сони 29 нафарга етди. Жами касалланганлар сони — 2919 нафар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко: «Беларусда ҳеч ким коронавирусдан ўлмайди»