22:09 / 13.04.2020
3 657

Карантин қоидаларини бузганлар 500 марта «кечирим сўрашга» мажбур қилинди

Карантин қоидаларини бузганлар 500 марта «кечирим сўрашга» мажбур қилинди
Фото: «Myrepublica.nagariknetwork.com»
Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штати полицияси коронавирус туфайли изоляция тартибини бузган 10 нафар хорижлик сайёҳни қоғозга 500 марта «кечиринг» деб ёзишга мажбур қилинди, дея хабар берди «Indian Express» газетасига таяниб "Хабар" нашри.

Ҳиндистон коронавирус пандемияси туфайли 25 мартдан 14 апрелгача изоляция тартибини жорий этган. Ҳукумат мамлакат аҳолисини жиддий сабабсиз кўчага чиқмасликка чақирган, жамоат транспорти, такси, метро ва темирйўл ҳаракатини чеклаган. Шунингдек, 14 апрелгача ички ва халқаро авиарейслар бекор қилинган.

«Хорижлик фуқаролар изоляция тартибини бузишди. Ваҳоланки, огоҳлантирилиб, хонада қолиш маслаҳат берилганди. Уларнинг ҳар бирига «Мен қоидага амал қилмадим, кечиринг» деб қоғозга 500 марта ёзиш буюрилди», — дейди полициячи Винод Шарма.

Воқеа шанба куни содир бўлган, лекин кўпгина ОАВ бу ҳақда душанба куни ёза бошлади. Чоп этилган газетадаги фотосуратларда Ганга дарёси соҳилида ўтирган хорижлик сайёҳлар полиция назорати остида «узр»ини ёзишяпти. Нашрнинг таъкидлашича, изоляция тартибини бвзувчилар АҚШ, Австралия, Мексика ва Исроилдан келган сайёҳлар бўлган.

Полициянинг маълум қилишича, ушбу округда турли мамлакатлардан келган жами 500 нафар сайёҳ бор. Полиция «нохуш вазиятлар»нинг олдини олиш мақсадида шаҳардаги барча меҳмонхоналарга хорижлик сайёҳларга ҳамроҳ бўлишни сўраб мурожаат қилган. Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган меҳмонхоналар иши судга тортилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 9152 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 308 нафари ҳаётдан кўз юмган. 856 киши тузалган. Яна қарийб 8 минг киши даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Карантин қоидаларини бузганлар 500 марта «кечирим сўрашга» мажбур қилинди