
Фото: RFI
Россияда коронавирус бўйича вазият кундан-кунга ўзгариб боряпти ва бу яхши томонга эмас. Эпидемиологик ҳолат бўйича ўтказилган йиғилишда президент Владимир Путин буни таъкидлаб ўтди, деб хабар берди «РИА Новости».
«Касалланаётган одамлар сони кўпаймоқда, касалликнинг оғир шакли тобора кўп учраяпти», — деди Путин.
«Кейинги ҳафталар ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Демакки, бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз: жойлардаги профилактик чоралар, бутун соғлиқни сақлаш тизими фаолияти юқори даражада, барча омилларни ҳисобга олган ҳолда захираси билан ташкил этилиши лозим», — деди президент.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусни юқтириш бўйича 18 328 та ҳолат аниқланган (шундан 11 513 таси — Москвада), 148 киши вафот этган, 1470 нафар бемор соғайиб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар