09:15 / 14.04.2020
2 274

Эфиопияда чигирткалар туфайли очарчилик юз бериши мумкин

Эфиопияда чигирткалар туфайли очарчилик юз бериши мумкин
Фото: Njeri Mwangi / Reuters
Эфиопияда чигирткалар 200 минг гектар экин майдонларини йўқ қилди. Натижада миллионга яқин одам очарчиликка дуч келмаслиги учун шошилинч ёрдамга муҳтож, дея хабар беради Agence France-Presse БМТ ҳисоботига таянган ҳолда.

БМТ ва Эфиопия ҳукумати томонидан тадқиқот яқинда чигирткалар ёпирилишидан ўтиб олган Африка минтақаси янада даҳшатли офатга тайёрланаётган бир пайтда ўтказилган. Миллиардлаб ҳашаротлар Шарқий Африка ҳудудлари, шу жумладан Эфиопия, Сомали, Кения, Жибути, Эритрея, Танзания, Судан, Жанубий Судан ва Угандани қамраб олган. Мутахассислар ғайриоддий кўп миқдордаги чигирткаларни сўнгги 40 йил ичидаги илк бор кузатилган мисли кўрилмаган ёғингарчилик мавсуми билан боғлашмоқда. Фақат Эфиопиянинг ўзида буғдой ва маккажўхори экилган далалар зарар кўрди.

Озиқ-овқат бўйича ёрдамга муҳтож бўлганларнинг тўртдан уч қисми Эфиопиянинг шарқий чўл туманларида истиқомат қилади. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Эфиопиядаги вакили Фотима Сайиднинг таъкидлашича, деҳқонларга уруғликлар ва ўғитлар, шунингдек, кредитлар бўйича ёрдам керак. Янги коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат ва унинг оқибатлари ҳам вазиятни ёмонлаштирмоқда.

«Жабрланган аҳолининг ҳаётини, айниқса COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги инқироз шароитида ҳимоя қилиш жуда муҳим», - деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эфиопияда чигирткалар туфайли очарчилик юз бериши мумкин