20:02 / 14.04.2020
1 974

Туркияда коронавирус туфайли 90 мингга яқин маҳбус вақтинчалик озод этилади

Туркияда коронавирус туфайли 90 мингга яқин маҳбус вақтинчалик озод этилади
Фото: Pixabay
Туркия парламенти коронавирус пандемияси туфайли 90 мингга яқин маҳбусни вақтинча озод қилишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

Ушбу ташаббус Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси каби ҳукмрон партиялари томонидан илгари сурилган. Улар киритган қонунчилик ҳужжатига кўра, оғир бўлмаган жиноятлар учун судланиб, жазо колонияларида жазо муддатини ўтаётганлар қамоқдан вақтинчалик озод этилади.

Қарорга кўра, маҳкумлар 31 майгача озод этилади, сўнг жазо муддатини ўташни давом эттиради. Бу вақтга қадар пандемия чекинмаса, озодликда юриш муддати узайтирилиши мумкин. Оғир жиноятлар, террорчилик ҳаракатлари, аёлларга нисбатан зўравонликда айбдор деб топилган шахслар вақтинча озод қилинишга даъвогарлик қила олмайди.

Аввалроқ коронавирус туфайли АҚШда минглаб маҳбуслар озод қилиниши, Бразилиядаги қамоқхонадан 400 га яқин маҳбус қочиб кетгани хабар берилганди.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, Туркияда айни пайтда коронавирусга чалинганлар сони 61 минг кишидан ошган, 1 296 киши вафот этган. Мамлакатнинг 30 та шаҳрида 11 апрелдан бошлаб комендантлик соати жорий этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда коронавирус туфайли 90 мингга яқин маҳбус вақтинчалик озод этилади