Фото: Alex Brandon / AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги матбуот анжуманида маълум қилишича, Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, у суриштирув ўтказилишидан олдин ўз маъмуриятига тегишли буйруқ берган. Давлат раҳбари ушбу қарор ЖССТ «асосий мажбуриятларини бажармаганлиги ва жавобгар бўлиши кераклиги» туфайли қабул қилинганини таъкидлади.
Трампнинг фикрига кўра, ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари Хитойнинг COVID-19 коронавируси ҳақида «нотўғри маълумот тарқатишига»га ёрдам берди, бу касаллик кўпроқ авж олишига олиб келди.
Трампнинг таъкидлашича, америкалик солиқ тўловчилар ҳар йили ЖССТ бюджетига 400-500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишади, Хитой эса 40 миллион доллар тўлаган. «АҚШ, ташкилотнинг асосий ҳомийси сифатида, ЖССТ тўлиқ жавобгарликка эга бўлишини талаб қилиши керак», - дея қайд этди у.
Шунингдек, президентнинг маълум қилишича, АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ислоҳ қилишга эришмоқчи, бу масала бошқа давлатлар билан муҳокама қилинади. «Биз ЖССТ билан ўзаро алоқани давом эттирамиз. Бу у муҳим ислоҳотларни амалга ошира оладими ёки йўқлигини тушуниш учун керак. Биз соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа мамлакатлар ва шериклар билан ЖССТга тушган пулларни нима қилиш кераклигини ҳам муҳокама қиламиз», - дея хулоса қилди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Президент ҳокимларга янги тутзорлар учун 105 минг гектар ер ажратишни топширди