Фото: Reuters
Америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес Clothes Forever — Styling Game ўйини қаҳрамони ўзига ўхшаб қолгани учун ўйин яратувчиларини судга берди, деб ёзади TMZ'га таяниб Дарё нашри.
Гомеснинг маълум қилишича, ўйин яратувчилари унинг рухсатисиз Flare журнали муқовасидаги суратидан фойдаланган.
Фото: TMZ
Шунингдек, Гомес даъво аризасида ўзининг образи тасвирланган реклама постлари қанча туришини ошкор этган — 800 минг доллар. Унинг таъкидлашича, App Store’да ўзига ўхшаш қаҳрамонга эга ўйиннинг пайдо бўлиши реклама борасидаги даромадларига зарар келтиради, чунки ўйинга нисбатан кўплаб салбий фикрлар билдирилган. Қўшиқчи етказилган зарар қоплаб берилишини талаб қилган ва мобил дастурнинг савдосидан тушадиган даромаддан улуш олиш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Селена Гомес 2018 йилда руҳий клиникага тушиб қолган ва у ерда қўшиқчини асаб фаолиятининг бузилиши оқибатларидан даволашган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади