00:09 / 16.04.2020
2 438

Америкада коронавирус сабаб комада ётган аёл фарзандли бўлди

Америкада коронавирус сабаб комада ётган аёл фарзандли бўлди
Фото: NBC
Американинг Ванкувер шаҳрида истиқомат қилувчи аёл коронавирус сабаб сунъий кома ҳолатида бўла туриб фарзандини дунёга келтирди, деб хабар беради Mirror'га таяниб Дарё.

27 ёшли Анжела Примаченко 24 март куни коронавирусга тест топширган ва унинг натижалари ижобий чиққан. Касаллик белгилари кучайгач шифокорлар аёлни касалхонага ётқизиб, сунъий кома ҳолатига туширишга қарор қилган.

Примаченко сунъий нафас олдириш аппаратига уланганида ҳомиласи 33 ҳафталик бўлган. Кома ҳолатда ётганига қарамай, аёл фарзандини дунёга келтирган.
Ҳозирча чақалоқ реанимация бўлимида шифокорлар назорати остида, унда коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада коронавирус сабаб комада ётган аёл фарзандли бўлди