08:48 / 16.04.2020
2 851

Бутун дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 2 миллиондан ошди

Бутун дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 2 миллиондан ошди
Фото: BBC
15 апрель ҳолатига кўра, бутун дунёда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони икки миллион нафардан ошди. Бу ҳақда коронавирус бўйича статистикани тақдим қилиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумот берган.
Жаҳонда жами 128 минг киши коронавирусдан вафот этган. 500 минг нафар одам касалликдан тузалган.

COVID-19 билан касалланиш сони бўйича АҚШ (610 минг киши) етакчилик қилмоқда, кейинги ўринларда Испания (178 минг киши), Италия (162 минг киши), Германия (132 минг киши), Франция (131 минг киши), Буюк Британия (95 минг киши) ва Хитой (83 минг киши) бормоқда.

Ўлганлар сони бўйича ҳам АҚШ 1-ўринни эгаллаган (26 минг киши), кейинги поғоналардан Италия (21 минг киши), Испания (18 минг киши), Франция (15 минг киши) ва Буюк Британия (12 минг киши) жой олган.

Россияда 15 апрель тонгида берилган ахборотга кўра, 24 490 нафар одамда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган, 198 нафар киши вафот этган, 1986 нафар бемор касалликдан тузалган.

Ўзбекистонда эса 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 27 нафарга ошиб, 1302 кишига етган, COVID-19 дан тузалганлар сони соат 18:00 ҳолати бўйича 107 кишини ташкил қилмоқда. Ўтган вақт давомида коронавирусни юқтириб олгани аниқланган тўрт бемор вафот этган. Бундан ташқари, хорижда камида 23 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланган, уларнинг уч нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бутун дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 2 миллиондан ошди