14:50 / 16.04.2020
3 416

Карантинда зерикиб қолган аёл боғидан қадимий хазина топиб олди

Карантинда зерикиб қолган аёл боғидан қадимий хазина топиб олди
Фото: «dailymail.co.uk»
Англиянинг Гэмпшир графлиги, Портсмут шаҳрида истиқомат қилувчи аёл уйининг боғидан 500 йил муқаддам зарб қилинган қимматбаҳо тангани топиб олди, деб ёзади «Daily Mail»га таяниб "Хабар" нашри.

48 ёшли Аманда Жонстон коронавирус туфайли уйда ўтиравериб зерикиб қолади ва 11 ёшли ўғли Жоржнинг металл изловчи ускунаси ёрдамида ҳовлини айланиб чиқишга қарор қилади. Бунинг натижасида у қадимги хазина — Генрих VII ҳукмронлиги даврида зарб қилинган олтин тангани топиб олади. Оғирлиги 22 қирот келадиган танга 1464 йилдан бошлаб қарийб 200 йил давомида муомалада бўлган. Унинг қиймати — олти шиллинг ва саккиз пенс.

Қонунга биноан, агар хазина битта тангадан иборат бўлса, хазина изловчи топилмани рўйхатдан ўтказишга мажбур эмас. Бунинг устига, Жонстон хазинани ўзига тегишли ҳудуддан топгани боис унга бошқа ҳеч ким даъвогарлик ҳам қилолмайди.

«Хазина излашда нафақат ўғлимнинг металл қидирувчи ускунасидан, балки кичкина куракчадан ҳам фойдаландим, — дейди Жонстон. — Танга топиб олганимга ишонгим келмаяпти. У жуда юпқа, лекин қимматбаҳо эканлигини дарров тушунганман».

Британиялик аёл топилмани ҳозирча ўзида олиб қолмоқчилигини, лекин келажакда уни барибир сотишини тан олди. Ўтган йили шунга ўхшаш танга кимошди савдосида 2,6 минг фунт стерлингга сотилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Карантинда зерикиб қолган аёл боғидан қадимий хазина топиб олди