07:07 / 17.04.2020
5 336

Коронавирус юқтирган журналист касалликнинг “ғалати белгилари” ҳақида гапирди

Коронавирус юқтирган журналист касалликнинг “ғалати белгилари” ҳақида гапирди
Италия шифохонасида COVID-19 билан даволанган россиялик журналист Георгий Кудинов касалликнинг “ғалати томонлари” ҳақида гапирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Журналистнинг сўзларига кўра, ўн кун давомида у юқори иситма билан оғриган.
Коронавирус тести ижобий натижани кўрсатганда Кудинов дарҳол Миландаги касалхонанинг юқумли касалликлар бўлимига ўтказилган ва у ерда 12 кун давомида муолажа олган.

Журналистнинг таъкидлашича, трансфер пайтида ўзини анча яхши ҳис қилган. Италиялик шифокорлар бу COVID-19ʼ нинг хусусиятларидан бири эканлигини маълум қилишди.

Шифокорларнинг таъкидллашича, бу касаллик давомида беморнинг аҳволи кескин яхшиланиши ёки ундан ҳам ёмонлашиши мумкин.
Журналист унга ОИВга қарши самарали бўлган бир қатор дорилар — дарунавир ва ритонавир буюрилганлигини айтган. Шунингдек безгакка қарши курашиш учун ишлатиладиган плакенил ва яна бир қанча дорилардан истеъмол қилган.

14 кунлик даволаниш давомида Кудинов уч марта рентген текширувидан ва беш марта қон текшируви ўтказилган. Якуний қон тести салбий тенденцияни кўрсатган, шундан сўнг у касалхонадан чиқарилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус инфекцияси 162,5 минг кишида аниқланди, 21 мингдан ортиқ бемор вафот этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари коронавирусга қарши вакцина бир йилдан кейин яратилишини таъкидламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус юқтирган журналист касалликнинг “ғалати белгилари” ҳақида гапирди