14:25 / 17.04.2020
5 650

Россияда коронавирусга чалинган ўзбекистонлик вафот этди

Россияда коронавирусга чалинган ўзбекистонлик вафот этди
Фото: «РИА Новости»
Россиянинг Воронеж шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган Ўзбекистон фуқароси вафот этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Таъкидланишича, шаҳарда COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони 4 кишига етган.

«Воронеждаги 8-сонли тез тиббий ёрдам касалхонасида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди. 39 ёшли эркак Россияда яшаш ҳуқуқига эга бўлиб, яқинда Москвадан Воронежга қайтиб келган. 10 кун давомида уйида касал бўлиб ётган, 8 апрелга қадар шифокорга мурожаат қилмаган. Икки кун давомида сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолда ётган», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Воронежда коронавирус аниқланган 89 кишининг 24 нафари даволанишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистонда 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1380 нафарни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни тасдиқланган бўлса, ўтган вақт давомида коронавирус юқтириб олгани аниқланган тўрт бемор вафот этди, 129 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусга чалинган ўзбекистонлик вафот этди