22:13 / 17.04.2020
4 100

Рустам Эмомали янги лавозимга сайланиб, Тожикистон президентидан кейин иккинчи шахсга айланди

Рустам Эмомали янги лавозимга сайланиб, Тожикистон президентидан кейин иккинчи шахсга айланди
Фото: Тожикистон президент матбуот хизмати
Душанбе мэри Рустам Эмомали 17 апрель куни Мажлиси милли (Тожикистон парламенти юқори палатаси) спикери этиб сайланди. Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, у 2000 йилдан буён спикерлик қилиб келаётган Маҳмадсаид Убайдуллоевнинг ўрнини эгаллаган.

Унинг номзодини Мажлиси милли аъзоси Дилбар Раҳим Одилзода илгари сурган, сенаторлар яширин овоз бериш йўли билан буни бир овоздан маъқуллаган.

Шундай қилиб, Душанбе мэри мамлакатда президентдан сўнг иккинчи шахсга айланди. Давлат раҳбари истеъфога чиққанда, вафот этганда ёки ўз вазифасини бажаришга лаёқатсиз бўлиб қолганда бошқарув унинг қўлига ўтади.

Маълумот учун, Рустам Эмомали Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, 2017 йилнинг 12 январидан бошлаб президент буйруғига асосан Душанбе мэри этиб тайинланган. 2020 йил, 27 март куни мамлакат парламентининг юқори палатаси аъзолигига сайланган. Унга қадар Тожикистон божхона хизмати раҳбари, Коррупцияга қарши кураш агентлиги бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Айни пайтда Рустам Эмомали 32 ёшда. 2016 йилда мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритилган бўлиб, президентликка номзоднинг ёши 35 ёшдан 30 ёшгача қисқартирилган. Бу унга 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловларида иштирок этиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рустам Эмомали янги лавозимга сайланиб, Тожикистон президентидан кейин иккинчи шахсга айланди