date
views 3 364

Истанбулдаги норозилик намойиши: Озарбайжон фуқаролари оғир аҳволда

Истанбулдаги норозилик намойиши: Озарбайжон фуқаролари оғир аҳволда
Озарбайжон фуқаролари Истанбулдаги Озарбайжон консуллиги олдида норозилик намойиши ўтказди.
Гап шундаки, Туркияда коронавирус туфайли карантин режими эълон қилинганидан сўнг, ушбу мамлакатда ишлаётган кўплаб озарбайжонликлар ўз даромадларини йўқотишди.

Агар аксарият давлатлар ўз фуқароларини ўз ватанларига қайтаришга ҳаракат қилсалар, Озарбайжон нафақат ўз фуқароларига чегараларини ёпиб қўйдигина эмас, балки уларнинг яшаш жойларида зарур ёрдам ҳам кўрсатмаяпти.

Намойишчилардан бирининг айтишича, кўплаб шикоятлардан сўнг, ёрдам учун SOCAR 200 турк лираси ажратган, аммо бу жуда оз ва у турар жой учун пул тўлашга етмайди. Бу Туркиядаги озарбайжонлар учун энг муҳим бўлган масала. SOCAR – бу давлат нефт компанияси.

Озарбайжон элчихонаси ватандошларга ёрдам бериш устида иш олиб бораётганликларини билдирди.
Элчихона вакилининг сўзларига кўра, ижарага берилган уй-жой учун пул кимга тўланиши ҳақида қисқа вақт ичида қарор қабул қилинади. Пул биринчи навбатда талабалар ва вақтинча истиқомат қилувчи Озарбайжон фуқароларига берилади.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лейла Абдуллаева Туран агентлигига берган интервьюсида чет элдаги фуқароларга ёрдам босқичма-босқич тақдим этилишини айтди.

Озарбайжоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, уларни ўз маълумотлар базаларига киритмоқда ва шу билан бирга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оператив штабга маълумот юборадиган ТИВга жўнатади.

"Агар биз турар жой учун ижара ҳақини тўлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, квартираларнинг эгаларига қўнғироқ қилиб, вазият ўрганилмоқда. Барча пул ўтказмаларини қисқа вақт ичида амалга ошириш мумкин эмас. Аммо кўпларга ёрдам берилди ва иш давом этмоқда», – деди Абдуллаева.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулдаги норозилик намойиши: Озарбайжон фуқаролари оғир аҳволда