08:40 / 18.04.2020
2 192

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 150 мингдан ошди

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 150 мингдан ошди
Жаҳонда янги SARS-CoV-2 коронавируси юқиши оқибатида келиб чиққан COVID-19 касаллигидан вафот этганлар сони 150 мингдан ошиб, 151 006 кишини ташкил этмоқда.

АҚШдаги Жонс Ҳопкинс университети расмий сайти жаҳон мамлакатлари ҳукуматлари томонидан тақдим этилаётган тезкор маълумотлар асосида Ер куррасида коронавирус инфекцияси тарқалишини ҳисоб-китоб қилиб бормоқда.

Университет маълумотларига кўра, айни пайтда жаҳонда коронавирус юқтирган жами инсонлар сони 2 218 332 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 565 876 нафари тузалган.

Ўлим кўрсаткичи 6,8 фоизни ташкил этмоқда. Жаҳонда энг оғир вазият АҚШда ҳукм сурмроқда. У ерда вирус юқтирганлар сони 687 мингга яқинлашмоқда. Қурбонлар 34 мингдан зиёд.

Испанияда 188 093 (қурбонлар — 19 613), Италияда 172 434 (22 745) бемор қайд этилди. Францияда 147 минг киши, Германияда 139 минг киши, Буюк Британияда 109 минг киши зарарланган.

Коронавирус авж олиши 2019 йилнинг охирларида Марказий Хитойда илк бор қайд этилган ва жаҳоннинг бошқа давлатларига тарқала бошлаган эди. 11 март куни ЖССТ уни пандемия деб тан олди.

Ўзбекистонда вирус юқтирган инсон илк марта 15 март куни қайд этилди. 17 апрелнинг якуний ҳолатига кўра, юқтирганлар сони 1405 нафарни ташкил этмоқда. 156 киши тўлиқ тузалган. Вафот этганлар — 4 киши.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда коронавирус қурбонлари сони 150 мингдан ошди