10:45 / 19.04.2020
2 194

Россиядаги хорижликлар ҳужжатларининг амал қилиш муддатлари қандай узайтирилади?

Россиядаги хорижликлар ҳужжатларининг амал қилиш муддатлари қандай узайтирилади?
Фото: РИА Новости
Россия ҳукумати мамлакат ҳудудидаги хорижликларнинг Россияда истиқомат қилишларига рухсат берувчи ҳужжатлари ва визаларининг амал қилиш муддатини жорий йил 15 июнга қадар узайтиради.

РФ президентининг 2020 йил 18 апрелдаги фармонига кўра, Россияга виза ва визасиз тартибда кириб келган хорижий фуқароларнинг вақтинчалик бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнга қадар автоматик равишда узайтирилади. Бундан ташқари, хорижий фуқароларнинг келган жойи ёхуд яшаш жой бўйича рўйхатга қўйилганлик муддатига ҳам татбиқ этилади.

«Шундай қилиб, Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган ва ҳужжатларининг амал қилиши муддати кўрсатилган вақт оралиғида ўтадиган барча хорижий фуқаролар ҳужжатлари автоматик равишда узайтирилади. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларга: визалар, вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, миграция карталари киради» - дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги Россия ИИВ ахборот хизматига таянган ҳолда.

ИИВда қўшимча қилишларича, қочқин мақомидаги фуқаро гувоҳномаси, РФ ҳудудида қочқин мақомини олишга доир ҳужжатлар топширилгани тўғрисидаги шаҳодатнома, вақтинчалик бошпана бериш тўғрисидаги шаҳодатнома, ватандошларни кўчириш бўйича давлат дастури иштирокчисининг гувоҳномаси, ишлаш учун рухсатнома, патентлар, хорижий ишчиларни ёллаш ва уларнинг хизматидан фойдаланиш учун рухсатномалар муддати ҳам шулар жумласидан.

Ички ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, бундай қарор қабул қилинишига аксар хорижий давлатлар ўз чегараларини ёпгани ва халқаро транспорт қатновини тўхтатгани сабаб бўлган. Бунинг ортидан Россияда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг ватанларига қайтиш имконияти йўққа чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги хорижликлар ҳужжатларининг амал қилиш муддатлари қандай узайтирилади?