11:00 / 19.04.2020
5 617

Олимлар коронавирусни тўлиқ йўқ қилувчи ҳароратни аниқлашди

Олимлар коронавирусни тўлиқ йўқ қилувчи ҳароратни аниқлашди
Янги лаборатория тажрибалари давомида коронавирусни тўлиқ йўқ қилишга имкон берувчи ҳарорат ва бу ҳарорат таъсирининг давомийлиги аниқланди.

Олинган натижалар лабораторияларда мавжуд дезинфекция стандартларини янада мукаммаллаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу натижалар баъзи вирусологларнинг иссиқ ҳаво келиши билан коронавирус тарқалиши суръатлари пасайишига умид қилишларини шубҳа остига қўяди.

Франциялик олимлар тажрибалар давомида коронавирус зарралари Цельсий бўйича 60 даражагача қиздирилганда қолишини билишмоқчи бўлишган. Бундай ҳарорат кўплаб лабораторияларда баъзи вирусларни зарарсизлантиришда қўлланади. Аниқланишича, коронавирус унга 92 даража ҳарорат билан 15 дақиқа давомида таъсир қилингандагина тўлиқ ўлади.

Олимлар коронавирусга 56°С ҳарорат билан ярим соат ва 60°С ҳарорат билан бир соат давомида таъсир қилишганда, вирус зарралари тажриба намуналарида сақланиб қолган. Тажрибалар яшил маймун ҳужайраларида ва стерил муҳитда ўтказилган.

Таъкидланишича, олинган натижалар вирус ҳаво исишидан қўрқмаслигини, Шимолий яримшарга иссиқ ҳаво келиши билан коронавирусдан касалланиш даражаси ўз-ўзидан пасайиши ҳақидаги таъкидлар асосга эмаслигини англатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусни тўлиқ йўқ қилувчи ҳароратни аниқлашди