3 641
Москвада ота-болани калтаклаб, уларни ўмариб кетган беш нафар ўзбекистонлик қўлга олинди (видео)
Кадр: Telegram
Москвада кўчада ўтиб кетаётган ота-болага ҳужум қилиб, уларни дўппослаган беш нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Telegram’даги Baza канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, Россия пойтахтида ишсиз қолган беш нафар Ўзбекистон фуқароси кўчада ота ва болага ҳужум қилиб, уларни дўппослаган ва 2 минг рубль пулни ўғирлаб кетган.
Таъкидланишича, ҳужум апрель ойларининг бошларида Петровско-Разумвоскоe кўчасида жойлашган турар жой биноларидан бирининг қаршисида содир бўлган. Видеога кўра, бир неча эркакдан иборат гуруҳ йўлда ўтиб кетаётган икки кишига ташланиб қолган. Иккисини ҳам қаттиқ калтаклаб, уларнинг ёнидан пулларни олиб қочишган.
— Shukhrat (@bankir2102) April 19, 2020
Жабрланувчилар шифохонага ва полицияга мурожаат қилган. Орадан тўрт кун ўтгач — 9 апрель куни жиноятчилар қўлга олинган. Маълум бўлишича, улар ўзбекистонлик муҳожирлар бўлиб, ишсиз қолгани сабаб шундай йўл орқали пул топишга ўтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди