date
views 2 238

Афғонистон президент саройида коронавирус тарқалишига зарарланган ҳужжат сабаб бўлди

Афғонистон президент саройида коронавирус тарқалишига зарарланган ҳужжат сабаб бўлди
Фото: «Afghanistan.ru»
Афғонистон президенти Ашраф Ғани саройида ишловчи ходимларнинг камида 20 нафари коронавирусга чалинди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги юқори лавозимли мансабдор манбасига таяниб, «RG.ru» хабар берди.

Таъкидланишича, коронавирус тарқалишига саройга ҳукуматнинг бошқа бир идорасидан келтирилган зарарланган ҳужжат сабаб бўлган.
«Баъзи ходимлар тест натижалари ҳали олинмаганда ҳам, президент маъмурияти биносида ишлашда давом этган ва шу сабабли уларни ҳамда оила аъзоларини изоляциялашга тўғри келди. Тахминимизча, касалланганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилган амалдор.

Ашраф Ғанининг расмий вакили Содиқ Содиқийнинг таъкидлашича, Афғонистоннинг фуқаролик хизмати бўйича комиссияси давлат хизматчиларига уйда қолишга кўрсатма берган ва мамлакатда аввал киритилган чекловлар яна 3 ҳафтага — май ойи ўртасигача узайтирилган.

Маълумотларга кўра, 70 ёшли Ашраф Ғани ўз ходимлари билан алоқани чеклашга ва уларнинг катта қисми билан рақамли алоқа воситалари орқали мулоқот қилишга қарор қилган. Маълум қилинишича, соғлиғида баъзи муаммолари бор Ғани аксарият учрашувларни видеоанжуман шаклида ўтказмоқда ва ўз атрофидаги саноқли одамлар билан шахсан учрашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон президент саройида коронавирус тарқалишига зарарланган ҳужжат сабаб бўлди