21:13 / 19.04.2020
2 825

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 735 минг кишидан ошиб кетди

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 735 минг кишидан ошиб кетди
Фото: Reuters
АҚШда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 34 мингга ортиб, жами касаллар сони 735 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Тошкент вақти билан соат 12:30 ҳолатига кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 735 287 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда COVID-19 қурбонлари сони бир суткада 1800 кишига ортиб, 39 090 кишига етган.

15—16 апрель кунлари мамлакатда коронавирус қурбонлари сони бўйича кунлик антирекорд янгиланган эди — бир суткада қарийб 4,6 минг бемор вафот этган.

Аввалроқ Трамп АҚШда коронавирус қурбонлари қанчага етиши мумкинлиги тўғрисидаги прогнозига ўзгартириш киритиб, мамлакатда 60-65 минг киши вирус оқибатида вафот этиши мумкинлигини билдирганди. Шу билан бирга, АҚШ президенти коронавирус сабаб жорий этилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш режаси билан бўлишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 735 минг кишидан ошиб кетди