
АҚШнинг Нью-Йорк штатида никоҳ маросимларини онлайн ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо Twitter’да маълум қилган.
Ушбу қарорнинг чиқарилишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳномани энди интернет орқали ҳам олиш, рўйхатдан эса видеоконференсалоқа форматида ўтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар АҚШда 742 мингдан ортиқ кишида коронавирус қайд этилган, 40 мингдан ортиқ одам эса касаллик оқибатида вафот этган. 66 минг нафар бемор касалликдан тузалган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар