date
views 3 976

Коронавируснинг «оёқ олиши» ғалати — эпидемия уч ойда тугаши керак эди...

Коронавируснинг «оёқ олиши» ғалати — эпидемия уч ойда тугаши керак эди...
Янги коронавирус классик эпидемиология қонунларидан ташқарига чиқиб кетди, унинг «оёқ олиши» қандайдир ғалати. РБК ёзишича, Федерал тиббий-биологик агентлик (Россия) бош инфекционисти Владимир Никифоров шундай фикр билдирган.

Никифоровнинг айтишича, беморларнинг ўпкаси ҳолати ва ўзини ҳис қилиши ўртасидаги номутаносиблик тушунарсиз. Яъники, компьютер томографиясига биноан камида жонлантириш бўлими (реанимация)да ётиши керак бўлган беморлар ҳеч нарса кўрмагандек, ўзларини яхши ҳис этиб юришади.

Бу вақтинча. Кейин даҳшатлиси бошланади, қўшимча қилади у.
Илгариги пнемониялар рентгенда кўринарди, ҳозиргисини (коронавируслисини) компьютер томографиясисиз кўришнинг асло иложиси йўқ, дейди Никифоров.

Ҳаммасидан ҳам ғалати жиҳати, таъкидлайди инфекционист, коронавирус эпидемияси «классик схема» бўйича уч ойда тугаши керак эди. Унинг эса тўхтайдиган шашти йўқ. Дунё қандайдир «янги нарса»га йўлиққанга ўхшайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг «оёқ олиши» ғалати — эпидемия уч ойда тугаши керак эди...