22:23 / 20.04.2020
4 634

Японияда қурбонлар сони бўйича антирекорд қайд этилди

Японияда қурбонлар сони бўйича антирекорд қайд этилди
Фото: «Sm-news.ru»
Японияда коронавирус инфекцияси туфайли вафот этганлар сони бир кеча-кундузда 25 кишини ташкил этди. Бу эпидемия бошлангандан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Кунчиқар ўлкада жами 11 866 киши янги вирусни юқтириб олган, дея хабар берди «NHK» телеканали.

Олдинги «рекорд» 14 апрелда қайд этилганди — ўшанда бир кеча-кундузда 19 киши ҳаётдан кўз юмган.
Умумий касалланганлар сони «Diamond Princess» лайнери экипаж аъзолари ва собиқ йўловчиларидан иборат 712 нафар одамни ҳам ўз ичига олади. Кема 1,5 ойдан ортиқ вақт давомида Япониянинг Йокогама оролида карантинда сақланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда қурбонлар сони бўйича антирекорд қайд этилди