08:45 / 21.04.2020
2 090

Хитойда 3,8 мингга яқин туристик объект қайта очилди

Хитойда 3,8 мингга яқин туристик объект қайта очилди
Хитойда 3770 га яқин туристик объект ўз фаолиятини қайта бошлади ва онлайн-бронлашни ишга туширди.
Бу ҳақда China Daily нашри хабар берди. Мамлакат бўйлаб бепул киришни таклиф қилувчи кўплаб туристик объектлар ва музейлар онлайн-бронлашни талаб қилмоқда.

Туристлар сафардан олдин уни бронлашга кўникадилар. Бу эпидемия олдини олиш ва унга қарши курашиш чораси сифатида одамлар тўпланишидан қочишда асқотади”, деб айтган онлайн-бронлаш компанияси вакили Ю Сяоцзян.

Хитойнинг маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссияси ўз ишини қайта бошловчи объектлардан кунлик ташриф буюрувчилари сонининг 30 фоизидан кўп бўлмаган сайёҳларни қабул қилишни талаб қилувчи йўриқнома чиқарган.

Ҳужжатда туристик сайтлар сайёҳларни объектларга боришни аввалдан буюртма қилишга рағбатлантиришлари лозимлиги кўрсатилган. Бу эса ташриф буюрувчилар оқимини назорат қилиш ва кўп сонда одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик учун зарур ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 3,8 мингга яқин туристик объект қайта очилди