
Вашингтон суди Ўзбекистон фуқароси, Халқаро бокс ассоциациясининг собиқ президенти Ғофур Раҳимовнинг АҚШнинг уюшган жиноятчилик учун киритиладиган санкциялари рўйхатидан чиқариш ҳақидаги арзномасини қондиришни рад этди.
Бу ҳақда АҚШ суд тизимининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган расмий ҳужжатида маълум қилинган.
АҚШ молия вазирлигининг санкциялар қўлланишининг қонунийлиги учун жавоб берувчи Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) 2012 йилда Ғофуровни собиқ иттифоқ фуқаролари ташкил этган “Биродарлик ҳалқаси” халқаро жиноий тармоғи фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб, унга нисбатан санкциялар киритган.
2017 йилда АҚШ молия вазирлиги Ғофуровга қарши киритилган санкциялар ифодаланишини ўзгартириб, уни жиноий авторитетлар тармоғини қўллаб-қувватлашда айблаган. Ўз навбатида Раҳимов ушбу қарорни ноқонуний деб атаб, ўзига қўйилаётган айбловларнинг нимага асослангани унга тегишлича маълум қилинмаганини айтган.
“Суд арзчининг санкциялар рўйхатига киритилгани асосли бўлгани ва жорий тартибда у бўйича баҳслашиш самарасиз эканлиги ҳақидаги қарорга келди”, дейилган федерал судья Жеймс Босберг қарорида.
“Молия вазирлигининг суд томонидан видеоалоқа бўйича кўрилган махфий маълумотлари Раҳимовнинг (эҳтимолий) жиноятлари ва “қонундаги ўғрилар”нинг жиноятлари ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни сақлайди. У судга ушбу қарорни рад этувчи бирорта маълумот тақдим қилмаган ва фақатгина молия вазирлиги маълумотлари етарлича эмаслигини айтиш билан кифояланган”, дейилган судья қарорида.
“Агар арзчи ўзининг санкциялар рўйхатидан чиқарилиши ҳақидаги арзномаси бўйича Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасининг қарорини нотўғри ёки етарлича асосланмаган деб ҳисобласа, у чиқарилаётган қарор бўйича судда баҳслашиши мумкин”, деб айтган судья. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар