date
views 2 080

Марафончи каравот атрофида 100 кмлик масофани югуриб ўтди (видео)

Марафончи каравот атрофида 100 кмлик масофани югуриб ўтди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Россиялик спортчи карантин шароитида каравоти атрофида 100 кмлик масофани югуриб ўтди.
Россиялик югурувчи Дмитрий Якухний жисмоний ҳолатини йўқотмаслик учун каравоти атрофида 100 кмни югуриб ўтди. У антиқа машғулоти видеосини Instagram’да эълон қилган.

Марафончининг таъкидлашича, унга бундай масофани югуриб ўтиш учун 10 соат 19 дақиқа талаб этилган.
Бутун оилам менинг ташаббусимни қўллаб-қувватлади, болалар мен билан бироз югуришди. Рафиқам эса бунинг барчасини видеога олиб турди”, деб айтган спортчи.

Унинг таъкидлашича, у хонада ўтказган ултрамарафон вақтида суръатни пасайтирмаслик учун югураётган ҳолда тановул қилишига тўғри келган. Унга узоқ масофани босиб ўтишда мусиқа ёрдам берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марафончи каравот атрофида 100 кмлик масофани югуриб ўтди (видео)