
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирус пандемияси даврида ижтимоий масофаланиш қоидаларини бузди.
Ижтимоий тармоқларда Роналду жияни Алисанинг туғилган кунида қатнашгани тасвирлаган видео пайдо бўлди.
Мадейрада бўлиб ўтган байрамда камида 18 нафар киши қатнашган — буни видеодан билиш мумкин. Хонадонда бўлиб ўтган тадбирда Роналдунинг онаси, март ойи бошида юрак хуружини бошдан кечирган Долореш Авейру ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 9 мартдан буён оиласи билан Мадейрадаги уйида изоляцияда бўлиб турибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар