21:21 / 21.04.2020
3 889

Коронавирусдан тузалган бемор ҳаётини сақлаб қолган даво усули ҳақида сўзлаб берди

Коронавирусдан тузалган бемор ҳаётини сақлаб қолган даво усули ҳақида сўзлаб берди
Фото: «Москва»
Москвалик Александр Кутузов ҳаётини сақлаб қолган даво усули ҳақида гапириб берди. У Склифосовский номидаги илмий-тадқиқот институтида иситма, нафас сиқилиши ва икки томонлама пневмония ташхиси билан икки ҳафта ётган. Вирусга қарши препаратлар ва антибиотиклар ҳеч қандай натижа бермагач унга COVID-19 га антитаначали донор плазмаси қуйилган. Шундан сўнггина у тузала бошлаган, деб ёзади «Комсомольская правда».

Кутузов аввалига ОИВ ёки гепатит юқтириб оламан, деб плазма қуйдиришдан қўрққанини тан олди. Бироқ шифокорлар қон қатъий текширилишини ва бундай бўлмаслигини тушунтиришгач, у рози бўлган.
«Мен кўндим ва биринчи муолажадан кейинги куниёқ бутунлай бошқача одам бўлиб уйғондим», — деди у. Эртасигаёқ унинг иситмаси тушиб, нафас олиши яхшиланди. Ўпканинг компьютер томографиясида ҳам ижобий динамика кузатилди.

Плазма қуйилганидан бир ҳафта ўтгач уни шифохонадан чиқаришди. «Бугун қабул бўлимидан икки киши чиқдик. Мен соғлом, оптимистик руҳда. Ёнимда яна кимдир қора қопда. Афсуски, биз статистиканинг ҳар хил рўйхатидан ўрин олдик. Ва мен омадим келганини яна бир тушуниб етдим», — дея қўшиб қўйди у.

Ҳозир Александр Кутузов уйда, ўзини яхши ҳис қиляпти. У бошқаларни вазиятга жиддийроқ ёндашишга ва уйда қолишга чақирди. Шунингдек, Александр коронавирусни юқтирган инсонларга ёрдам бериш учун плазма донори бўлиш режалари ҳақида айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан тузалган бемор ҳаётини сақлаб қолган даво усули ҳақида сўзлаб берди