18:28 / 22.04.2020
3 843

Шимолий Кореяга Ким Чен Иннинг синглиси раҳбарлик қилиши мумкин

Шимолий Кореяга Ким Чен Иннинг синглиси раҳбарлик қилиши мумкин
Фото: Global Look Press
Шимолий Кореяда 2019 йилдан буён ҳокимиятни топшириш учун фавқулодда режа тайёрланмоқда, Япония Yomiuri газетасининг Жанубий Корея, АҚШ ва Япония иштирокидаги уч томонлама музокаралар билан таниш бўлган манбага таяниб хабар беришича, мамлакат тепасига амалдаги раҳбар Ким Чен Иннинг ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжон пайдо бўлади.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг охирида Лейбористлар партияси Марказий қўмитасининг ялпи мажлисида агар Ким Чен Ин вафот этса ёки бошқа сабабларга кўра мамлакатни бошқариш лаёқатини йўқотса унинг ўрнини синглиси Ким Ё Чжон эгаллаши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, ушбу қарордан кейин партия раҳбарлари ва ҳарбийларга кўплаб кўрсатмалар аёлнинг номидан келишни бошлаган.

КХДР раҳбарининг синглиси Меҳнат партияси марказий қўмитаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб турибди. У ҳам Швейцарияда таҳсил олганлиги маълум ва Ким Чен Иннинг шериги, шунингдек, мамлакатдаги иккинчи нуфузли шахсдир. Март ойида унинг номидан биринчи расмий халқаро баёнот эълон қилинган.

21 апрель куни CNN разведка ходимларига таяниб, операциядан кейин Ким Чен Ин оғир аҳволда эканлигини маълум қилган. Кейинчалик Жанубий Кореянинг Ёнхап агентлиги Шимолий Корея етакчисининг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этган. Буни Шимолий Корея президенти маъмурияти вакили ҳам тасдиқлаган.

Шу билан бирга, Reuters агентлиги Шимолий Кореядаги расмийлар ва ОАВлари ўзларини жуда ғалати тутиб Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ хабарларга ҳеч қандай муносабат билдирмаганини қайд этган. Илгари улар турли хил миш-мишларга тезда муносабат билдиришган ва рад этишгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Daily NK Ким Чен Инда 12 апрель куни юрак-қон томир тизимига боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилганини, ҳозирда КХДР етакчиси соғлиғини қайта тиклаётганини маълум қилганди.

CNN эса Ким Чен Ин сўнгги марта 11 апрель куни оммага кўриниш бергани, шунингдек, у Ким Ир Сен туғилганига 108 йил тўлиши муносабати билан 15 апрелдаги маросимни ўтказиб юборганини ёзганди.

Трамп Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдириб, «Ҳеч ким буни тасдиқламади. CNN бу каби хабарлар билан чиқса, мен уларга унчалик ишонмайман», — деб айтган ва соғлиғи чиндан ҳам ёмон бўлса, у ҳолда унинг соғайиб кетишини тилаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяга Ким Чен Иннинг синглиси раҳбарлик қилиши мумкин