
Тедрос Адханом Гебрейесус дунё аҳолисининг катта қисми вирус олдида ожиз эканлигини, эпидемиянинг янги тўлқини хавфи мавжудлигини таъкидлади.
Давлатлар ҳушёрликни сақлаши шарт, чунки Ер аҳолисининг катта қисми вирус олдида ожиз ва COVID-19 узоқ вақт қолади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
«Биз турли ҳудудларда турлича ҳолатларни кўряпмиз. Ғарбий Европадаги аксарият ҳолатлар барқарорлашди ёки пасайиш кузатилмоқда. Рақамлар кичик бўлса-да, Африка, Марказий ва Жанубий Америка ҳамда Шарқий Европадаги вазият хавотир уйғотмоқда. Кўп мамлакатлар ҳалигача эпидемиянинг бошланғич босқичида турибди ва вирусга тўқнаш келган айрим мамлакатларда эса қайталаниш кузатиляпти. Хатога йўл қўйманг, олдинда узун йўл турибди. Бу вирус узоқ вақт биз билан бирга бўлади», - деди у.
ЖССТ раҳбари дунё аҳолисининг катта қисми вирус олдида ожиз эканлигини, эпидемиянинг янги тўлқини хавфи мавжудлигини таъкидлади.
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,6 миллиондан ошган, 181 мингдан ортиқ киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар