06:25 / 23.04.2020
3 502

ОАВ Шимолий Корея етакчиси ўрнига унинг синглиси тайёрланаётганини маълум қилди

ОАВ Шимолий Корея етакчиси ўрнига унинг синглиси тайёрланаётганини маълум қилди
Ким Е Чжон. Фото: The Korea Times
Бу ҳақда Жанубий Корея ва АҚШдаги манбаларга таяниб “Иомиури” япон нашри хабар берди.
Манбалар маълумотларига кўра, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг 2019 йил охиридаги мажлисида Ким Чен Иннинг тўсатдан ўлими ёки бирор сабабга кўра мамлакатни бошқара олмаслик ҳолатида мамлакатдаги барча ҳокимият унинг синглисига топширилиши ҳақида қарор қабул қилинган.

Манбаларнинг таъкидлашича, шундан кейин “Ким Ё Чжон номидан партия ва ҳарбий линиялар бўйича кўплаб кўрсатмалар берилган”.
Нашр маълумотларига кўра, январда Пхеньянга юқори қон босими, юракда муаммолар ва қанд касаллигидан азият чекувчи Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли франциялик шифокорлар гуруҳи келган. Шундан кейин унинг ўрнига синглисини тайёрлаш бўйича ишлар жадаллашиб, Ким Ё Чжон Шимолий Кореяда деярли “иккинчи рақамли одам”га айланган.

Ҳозирда Ким Ё Чжон 31 ёшда бўлиб, Меҳнат партияси марказий қўмитаси директори биринчи ўринбосари лавозимини эгаллайди. У ёшлигида Ким Чен Ин билан бирга Швейцарияда таълим олган.

21 апрелда АҚШнинг CNN телеканали разведка вакилларига таяниб Шимолий Корея етакчиси жарроҳлик амалиётидан кейин оғир аҳволдалигини маълум қилган. Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақидаги гаплар у 15 апрелда бобоси Ким Ир Сеннинг таваллуд куни нишонланишини ўтказиб юборгандан кейин урчиган. Бундан 4 кун аввал у ҳукумат йиғилишида иштирок этган, бироқ шундан кейин кўриниш бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ Шимолий Корея етакчиси ўрнига унинг синглиси тайёрланаётганини маълум қилди