date
views 2 692

Михаил Саакашвилидан огоҳлантириш...

Михаил Саакашвилидан огоҳлантириш...
"Халқаро валюта жамғармаси жарроҳ сингаридир. Лекин у бармоғингга шикаст етса, кел, қўлингни кесиб ташлайлик, овора бўлиб, таваккал қилиб нима қиламиз, дейдиган жарроҳ".

Иқтибос Саакашвилига тегишли. Саакашвили ва унинг командаси ҳокимиятга келгандан бир йил ўтмай ХВФга мамлакатдан чиқиш эшикларини кўрсатган ва Грузия иқтисодий мўъжизаси ер юзидаги энг циник бюрократлар иштирокисиз амалга оширилган.

Мен 1996 йилдан бери ХВФнинг турли давлатларга бераётган консультациялари ва дастурларини кузатиб бораман. Буларнинг дастур ва йўл-йўриқлари бу даврда Аргентинани 2 марта абгор қилишга улгурди. Мексика, Греция, Украина, 90-йиллар Россияси. Бу менинг кузатганларим холос. Ва уларнинг бисотида биронта муваффақиятли кейс йўқ.

Бу конъюнктурачиларнинг ҳар йилги миссияси 2009-2016 йилларда конвертация тақа-тақ ёпиқ даврда ҳам Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини олқишлаб, мақтаб келгани эсингиздадир?

Маслаҳат ва дастурлари учун на сиёсий ва на молиявий оқибат кўрмайдиган бу паразит халқаро ташкилот Ўзбекистонга бюджет соҳасида ойлик маошларни қисқартиришни таклиф этипти.

Ажойиб, шундай эмасми? Бутун илғор дунё талабни рағбатлантираётган, одамларга пул тарқатаётган бир шароитда ХВФ бизга маошларни қисқартиришни ўргатмоқда. АҚШга ўргатмаяпти, Германияга ўргатмаяпти, Японияга ўргатмаяпти. Бизга ўргатаяпти.

Нима деб ўйлайсиз, ХВФнинг зараркунанда йўл-йўриқларига юрамизми? Ўйлаб кўринг!

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Михаил Саакашвилидан огоҳлантириш...