
Фото: Getty Images
БМТнинг Жаҳон метеорологик ташкилоти (ЖМТ) яқин 5 йил ичида Ерда янги ҳарорат рекорди қайд қилинишини кутмоқда. ЖМТ ўз баёнотида бундай прогнозни берган.
“Янги ўртача глобал ҳарорат рекорди яқин беш йил (2020-2024 йиллар) ичида қайд этилиши мумкин”, дейилган ЖМТнинг 22 апрелда нишонланадиган Халқаро Она ер кунига бағишланган баёнотида.
“Прогнозларга кўра, океанлар секин илиши билан бирга айниқса баланд кенгликларда ва қуруқликда ҳарорат янада ошиши эҳтимоли юқори”, дейилган ташкилотда. Мутахассислар иқлим ўзгараётгани ва унинг сайёрага таъсирининг аломатлари кучаяётганига эътибор қаратишган. Бу аломатлар охирги 5 йил ичида рекорд даражага етган.
ЖМТда таъкидланишича, ҳарорат бу иқлим индикаторларидан биригина ҳисобланади. Бошқа индикаторлар – атмосферада углерод икки оксиди (СО2)нинг миқдори, океан қизиши ва кислоталилик даражаси ошиши, денгиз сатҳи кўтарилиши ва Арктика ҳамда Антарктикада денгиз музи балансининг ўзгариши ҳисобланади. Айни вақтда барча индикаторлар охирги 5 йил ичида иқлим ўзгариши кучаяётганидан дарак бермоқда.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси “иссиқхона газининг атмосферага чиқишини вақтинчалик камайишига олиб келиши мумкин”. Бироқ бу халқаро ҳамжамиятнинг иқлимни ҳимоялашда бошқа қатъий чоралар кўриши шартмаслигини англатмайди. “Биз иқлим ўзгаришига қарши курашда коронавирусга қарши курашдек қатъиятлилик ва бирдамликни намойиш қилишимиз лозим”, деб айтган ташкилот бош котиби Петтери Таалас.
Бунинг учун давлатларнинг “инсоният саломатлиги ва фаровонлиги йўлида нафақат яқин ойлар ва йиллар, балки кўп авлодларга олдинроққа биргаликдаги ҳаракатлари талаб этилади”. ЖМТ раҳбари шу муносабат билан давлатларни об-ҳавонинг кескин ўзгариши олдини олиш тизимларини мустаҳкамлашга чақирган.
Маълумот учун, Халқаро Она ер куни 2009 йилда БМТ Бош ассамблеясининг 63-сессиясида таъсис этилган. Бу кун ҳар йил 22 апрелда нишонланиб келинади.
БМТЖаҳон Метеорологик ТашкилотиИқлим ӨзгаришиЯнги ҲароратОкеанлар ҚизишиХалқаро Она Ер Куни Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар