15:00 / 23.04.2020
3 606

Женнифер Лопесни Instagram’даги расм туфайли судга беришди

Женнифер Лопесни Instagram’даги расм туфайли судга беришди
Фото: Daily Mail
Нью-Йоркда яшовчи фотограф Стив Сандс америкалик актриса, хонанда, продюсер ва тадбиркор Женнифер Лопес устидан судга арз қилди, деб ёзади E!News'га таяниб Дарё нашри.

Сандс Жей Ло ва унинг Nuyorican Productions продюсерлик компаниясини у олган суратдан ноқонуний фойдаланганликда айбламоқда. Гап фотограф 2016 йилда экран юзини кўрган «Кўк ранг жилоси» сериалининг суратга олиш жараёнида олган расм ҳақида кетмоқда.

Бир йилдан сўнг Женнифер Лопес ўша расмни Instagram’даги саҳифасида эълон қилган. Сандснинг таъкидлашича, у сурат муаллифини кўрсатмаган ва унга пул тўламаган.

Стив Сандс олган сурат.
Фото: Instagram / @jlo

Стив Сандс даъво аризасида 50 ёшли Лопес унинг суратидан шахсий брендини ривожлантириш учун фойдаланганини кўрсатган. Жей Лонинг Instagram’да қарийб 120 миллион фолловери бор, айнан Сандс олган суратга эса 600 мингта «лайк» босилган.

Фотограф 150 минг доллар миқдорида компенсация талаб қилмоқда.
Женнифер Лопеснинг вакиллари ҳозирча вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Шунингдек, сурат ижтимоий тармоқдан ўчириб ҳам ташланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Женнифер Лопесни Instagram’даги расм туфайли судга беришди