
Фото: «Elgezit.kg»
Тожикистони президенти Эмомали Раҳмон мамлакатдаги фермер ва деҳқонлардан Рамазон ойи рўзасини кейинроқ тутиб беришни сўради. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати хабар берган.
Раҳмоннинг ўз мурожаатида коронавирус эпидемияси вақтида одамларнинг ўз соғлиғига зарар етказмаслиги кераклигини қайд этди.
«Кун давомида оч юриш инсон иммунитетини кучсизлантиради ва турли юқумли касалликлар юқтириб олиш эҳтимолини оширади», — деган Эмомали Раҳмон.
Тожикистон давлат раҳбари барчани экин майдонларида меҳнат қилишга ва рўза тутишни бошқа муддатга қолдириб, кейинчалик қазосини тутиб беришга чақирди.
Раҳмон Тожикистон халқига йўллаган мурожаатида пандемия туфайли ишни тўхтатмаслик лозимлиги, акс ҳолда, куз-қиш мавсумида ҳар бир оилада катта қийинчиликлар, бозорларда инқироз ва қимматчиликлар бўлишини таъкидлади.
Reuters агентлигининг ёзишича, Тожикистон Халқаро валюта жамғармасидан глобал рецессия сабаб иқтисодиётини тиклаш учун фавқулодда ёрдам сўраган. Тожикистон буғдойни импорт қилади ва мамлакатга асосий дон етказиб берувчи давлат Қозоғистон ҳисобланади. Қозоғистонда буғдой экспортининг лимитлари кескин қисқартирилган.
Эмомали РаҳмонТожикистон президентиФермерлар биланРамазон ойиКоронавирус эпидемиясиИқтисодий вазиятИмпорт қилувчи давлат Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар