date
views 3 105

АҚШ биринчи хоними бир ой мобайнида илк бор омма олдида кўриниш берди (фото)

АҚШ биринчи хоними бир ой мобайнида илк бор омма олдида кўриниш берди (фото)
АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп сўнгги бир ой ичида биринчи марта Оқ уйда Ер кунига бағишланган тарбирда иштирок этди. Бу ҳақда Hill газетаси хабар қилди.
Мелания турмуш ўртоғи Дональд Трамп билан Оқ уйда дарахтларни экиш маросимида қатнашди.

Маросимда вице-президент Майк Пенс ва унинг рафиқаси ҳам иштирок этишди. Таъкидланишича, иккала жуфтлик ҳам ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларсиз бўлишган, ижтимоий масофани сақлашмади.

Қатор ОАВ бу Меланиянинг 10 мартдан бери омма олдида биринчи пайдо бўлиши ҳақида ёзишди. Бир ойдан кўпроқ вақт давомида у фақат Twitter орқали мулоқот қилди, у ерда асосан коронавирус мавзуси билан боғлиқ видео мурожаатларни жойлаштирди.

Бундан аввал Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирусга тахлил топширди, иккаласи ҳам салбий натижани кўрсатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ биринчи хоними бир ой мобайнида илк бор омма олдида кўриниш берди (фото)