
Фото: kremlin.ru
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарбий Европанинг коронавирусга қарши курашдаги тажрибасини танқид остига олди. Лукашенконинг чиқишини СТВ телеканали ўзининг YouTube-каналига жойлади.
Лукашенконинг фикрича, карантин иммунитетни сусайтиради ва руҳий соғломликни заифлаштиради, бунинг натижасида одам коронавирусга осон чалинувчан бўлиб қолади.
«Иккинчи тўлқин юз берганидан заифлашган, хонадонларидан кўчага чиққан одамлар вирус юқтиради. Вирус эса қурбонларини кутмоқда», — деди у.
У иммунитети сусайган одамлар карантиндан кейин яна вирусга чалинадиган бўлса чеклов чораларидан не наф, дея савол берди.
Лукашенко аввалроқ коронавирусни «енгил грипп» деб атаган ва аҳолини хавотирланмасликка чақирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар