Ким Чен Ин Фото: Pyeongyang Press Corps / Pool / Getty Images
Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари кўздан ғойиб бўлган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Япон денгизидаги Шарқий Корея кўрфази соҳилида жойлашган хусусий виллада эканини маълум қилди. Бу ҳақда Channel A телеканали хабар берган.
Маълум қилинишича, Ким Чен Ин Пхеньянни коронавирусга чалиниши мумкинлиги хавотирида тарк этишга қарор қилган. Таъкидланишича, коронавирус Ким Чен Инга яқин одамларда аниқланган.
Шу сабабли Ким Чен Ин Пхеньянни ўтган ҳафта шахсий поездда тарк этиб, ўзига қарашли вилла жойлашган Вонсан-Кальма курортига йўл олган. Маълум қилинишича, Ким Чен Ин қароргоҳида тиббий муассаса ҳам жойлашган.
21 апрелда CNN телеканали АҚШ разведкаси вакилларига таяниб Шимолий Корея етакчиси жарроҳлик амалиётидан кейин оғир аҳволда эканини маълум қилган. Кейинроқ Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги бу маълумотни рад этган. Маълумот нотўғрилигини Жанубий Корея президенти маъмуриятидаги манба ҳам тасдиқлаган.
Бу сафар Шимолий Корея ҳукумати ва оммавий ахборот воситалари Ким Чен Ин ҳақидаги маълумотларга муносабат билдиришмаган. Таъкидланишича, аввал улар бундай миш-мишларга тезкорлик билан муносабат билдирилиб, уларни инкор қилиб келишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди